Альба: «Менда фақат жаҳон чемпионлиги йўқ. Умид қиламанки, бу йил унга эришаман»
Шанба, 12 Ноябр
2332
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси ва «Барселона» ҳимоячиси Хорди Альба 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни истамоқда.

«Қайдномага кирганимдан жуда хурсандман. Учинчи жаҳон чемпионатимга бораман. Бизда жуда яхши жамоа бор: фахрийлар ва ёш футболчилар. Ва ишончим комилки, ҳаммаси яхши бўлади.

Профессионал футболчи бўлишни орзу қилардим, лекин жаҳон чемпионатига боришимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Айниқса, учинчисига!

Жуда хурсандман. Фаолиятимда етишмаётган ягона нарса бу — жаҳон чемпионлиги ва умид қиламанки, бу йил унга эришаман», — дея Альбанинг сўзларини келтиради Marca.

33 ёшли ҳимоячи Испания билан Евро-2012, «Барселона» билан эса Ла Лига, Испания Кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар