Клопп пенальтилар сериясида 3та сэйв қилган Келлеҳер ҳақида гапирди
Пайшанба, 10 Ноябр
2598
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп дарвозабон Киувин Келлеҳернинг ўйинини юқори баҳолади.

«Қизиллар» посбони Англия Лига Кубоги 3-босқичидаги «Дерби»га қарши ўйинда (0:0, пенальтилар серияси — 3:2) 3та пенальтини қайтарди.

«Жуда яхши зарбалар эди, барчаси бурчакка йўналтирилганди, шунинг учун уларни қайтариш осон бўлмади.

Киувин ҳақиқатан ҳам зўр. У — замонавий дарвозабон, хотиржам. У шунчаки маҳоратли эмас, тўп ўтказиб юбормасликни билади.

Келлеҳер учун жуда хурсандман. У табассум қилганда, бу жуда кўп нарсани англатишини биласиз. Ва унда ҳали ҳаммаси олдинда», — дея Клоппнинг сўзларини ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар