Левандовски кетма-кет иккинчи марта «Олтин бутса»ни қўлга киритди
Чоршанба, 09 Ноябр
2404
Фото: Getty images

«Барселона» форварди Роберт Левандовски кетма-кет иккинчи йил «Олтин бутса» совринига эга чиқди.

Польшалик форвард «Бавария» сафида Бундеслиганинг 2021/22 йилги мавсумида 34 ўйинда 35та гол муаллифига айланган ва рейтингда 70 очко жамғарган эди. Бугун, 9 ноябрь куни Левандовскига энг яхши тўпурарлик учун «Олтин бутса» топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бу борада иккинчи ўрин Франция чемпионатида 28та гол киритган Килиан Мбаппега (56 очко) насиб қилган бўлса, Чиро Иммобиле («Лацио») ва Карим Бензема («Реал») А Серия ва Ла Лигада 27тадан гол киритиб (54 очко), кейинги поғоналарни эгаллаганди.

Маълумот учун, Роберт 2021 йилда ҳам Бундеслигада 41та гол киритиб, ушбу совринга эга чиққан эди. У жорий мавсум каталонияликлар сафида Ла Лигада 14 ўйинда 13та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар