«Кике, йўқол! «Вильярреал» мухлислари 4 ўйинда 3 бор ютқазган Сетьендан истеъфо сўрашди
Сешанба, 08 Ноябр
3105
Фото: Getty Images

«Вильярреал» мухлислари бош мураббий Кике Сетьенни клубни тарк этишга чақиришди.

Якшанба куни «Вильярреал» Ла Лига 13-тури доирасида «Мальорка»га (0:2) ютқазди. Бу Кике бошқарувида қаторасига учинчи мағлубият бўлди, яна бир баҳсда дуранг қайд этилган.

Беллашувнинг сўнгги дақиқаларида «сариқ сувости кемаси» мухлислари «Кике, йўқол!» дея бақиришди.

«Мен ишонувчан одамман. Тўғри, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак бўлгани учун одамлар ғазабланиб, норозилигини кўрсатишди.
Уддасидан чиқа олмадик, уларнинг жаҳлини тушунса бўлади. Аммо булар футбол аниқ фан эмаслиги сабабли содир бўлмоқда», — дея мухлисларнинг хатти-ҳаракатларини изоҳлади мураббий.

Испаниялик мутахассис шу йилнинг 25 октябр куни «Вильярреал»га бош мураббий этиб тайинланганди. У «Астон Вилла»га кетган Унаи Эмери ўрнини эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар