«Барселона» Пике ўрнига кимни таклиф этмоқчи экани маълум бўлди
Шанба, 05 Ноябр
13957
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган жамоа ҳимоячиси Жерар Пикега ўринбосар топди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб раҳбарияти Пике ўрнига «Атлетик» ҳимоячиси Иньиго Мартинесни таклиф этмоқчи. Жамоа бош мураббийи Хави ушбу трансферни қишки трансфер ойнасидаёқ амалга оширишни сўрамоқда. 31 ёшли Мартинеснинг Бильбао клуби билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзида якунлаши сабабли испаниялик ҳимоячининг трансфери арзонроқ нархга тушиши мумкин. 

Маълумот учун, Мартинес жорий мавсум Ла Лигада 8 ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 ноябрь ўтадиган «Барселона» - «Альмерия» ўйини Пике учун хайрлашув баҳси бўлиши маълум қилинганди. Ўйин соат 01:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар