Тожикистон — Россия ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради
Сешанба, 01 Ноябр
4619

Тожикистон футбол федерацияси Россияга қарши ўтадиган ўртоқлик ўйинига Ўзбекистондан ҳакамларни таклиф қилди.

Унга кўра, Тожикистон – Россия миллий жамоалари ўйинида Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Тимур Гайнулин ва Андрей Цапенко ёрдам беради.

Маълумот учун, Тожикистон – Россия ўйини 17 ноябрь куни Душанбе шаҳридаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтади.

Аввалроқ, боснияликларнинг етакчилари Эдин Жеко, Миралем Пьянич ва яна бир қатор футболчилар Россиянинг Украинадаги босқинчилик ҳаракатлари сабабли ушбу мамлакат миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилишини қоралаб, ўйинга бормаслигини эълон қилган ва якунда учрашув бекор бўлганди.

Босния ўрнига эса Россия 20 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон билан баҳс ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу ҳақда ҳалигача расмий маълумот берилмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар