Про лига. «Бухоро» «Турон»ни мағлуб этиб, Суперлигага чиқиш учун 2-даъвогарга айланди
Сешанба, 01 Ноябр
5785
Фото: Бухоро

Про лига 24-тури доирасида ўтган Бухородаги учрашув якунига етди.

Унда Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Бухоро» ва «Турон» ўзаро майдонга тушди. Ўйинда Ҳаким Фузайлов жамоаси Бахтиёр Ашурматов шогирдлари устидан муҳим ғалабага эришди. Рўзимбой Аҳмедовнинг ягона голи бухороликларга муҳим уч очкони тақдим этди – 1:0.

Шу тариқа, «Бухоро» турнир жадвалида очколари сонини 43 очкога етказиб, 41 очкога эга «Турон»дан ўзиб 2-ўринга чиқди. Бу орқали эса Суперлига йўлланмаси учун асосий 2-даъвогарга айланди. Ўтган тур «Андижон» элитага чиқиш масаласини ҳал этганди.

1 ноябрь (сешанба)
Про лига. 24-тур
«Бухоро» - «Турон» - 1:0

Гол: Рўзимбой Аҳмедов, 48.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар