Босния ва Герцеговина Россия билан ўртоқлик ўйини бекор қилинганини эълон қилди
Душанба, 31 Октябр
4682
Фото: Getty Images

Россия миллий жамоасининг ноябрь ойидаги асосий ўйини бекор бўлди.

Босния ва Герцоговина футбол иттифоқи, 19 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтиши белгиланган Россия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинганини расман эълон қилди. 

Қайд этилишича, 19 ноябрь кунги бу баҳс ўтказилмайди. Боснияликлар бу ўйин кейинги йиғинлардан бирида ўтказилиши мумкинлигини билдиришган.

Аввалроқ, боснияликларнинг етакчилари Эдин Жеко, Миралем Пьянич ва яна бир қатор футболчилар Россиянинг Украинадаги босқинчилик ҳаракатлари сабабли ушбу мамлакат миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилишини қоралаб, ўйинга бормаслигини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия 17 ноябрь куни Душанбеда Тожикистон миллий жамоасига қарши ўйин ўтказилишини эълон қилганди. Босния ўрнига эса 20 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон билан баҳс ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу ҳақда ҳалигача расмий маълумот берилмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар