Хави: «Ғояларимиздан чекинмаслигимиз керак. Натижалар келади. Бўлмаса, янги мураббий келади»
Шанба, 29 Октябр
3725
Фото: Getty Images

Хави Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан кейин «Барселона»нинг келажаги ҳақида гапирди. 

«Ишлашни тўхтатмаймиз ва мен лойиҳамизга тўлиқ ишонаман. Ҳа, бу биз кутгандек эмас. Чемпионлар Лигасидан умидларимиз катта эди, аммо пастки лигага тушиб кетдик. 

Вазият ёқимсиз, лекин танқидни қабул қилиб, давом этишимиз керак. Тинчланишимиз ва сабр-тоқатли бўлишимиз керак. «Барса» президенти ва раҳбариятининг ишончини ҳис қиляпман. 

Мюнхенда «Бавария»ни мағлуб этишимиз керак эди. Ўшанда рақибга жанг таклиф қила олдик. Лекин охирги ўйинда бундай бўлмади, аллақачон мусобақадан чиқиб кетгандик. Бу бизга зарба бўлди, аммо гап жисмоний ҳолатда эмас эди. «Интер» билан 92-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлгандик. 

Охирги натижалар бизга таъсир қилмаслиги керак. Ўзим ўйнаганимда ҳам буни бошдан кечирдим. Ўз ғояларимиздан қайтмаслигимиз керак. Ўйлайманки, натижалар келади. Бўлмаса, янги мураббий келади», — дея «Барселона» бош мураббийининг сўзларини келтиради Diario Sport.

Ўхшаш янгиликлар