Манба: Фати кам ўйин вақти берилаётгани учун «Барса»ни тарк этиши мумкин
Жума, 28 Октябр
4444
Фото: Getty Images

Ансу Фати мавсум охирида «Барселона»ни тарк этиши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, яримҳимоячи унга берилаётган ўйин вақтидан мамнун эмас. Футболчининг агенти Жорже Мендеш клубни вазият ўзгармаса, мижози ёзги трансфер ойнасида «Барса»ни тарк этишни ўйлаши ҳақида огоҳлантирган.

«Барселона» раҳбарияти бу масалада хотиржам, чунки Фати билан шартнома 2027 йилгача амал қилади ва унинг товон пули 1 млрд еврони ташкил қилади.

19 ёшли футболчи Ла Лиганинг бу мавсумида 11та ўйинда 364 дақиқа ҳаракат қилди ва 3тадан гол ҳамда ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар