Левандовски: «Машина ёки йиртқич эмасман, менда ҳам муаммолар, ёмон кунлар бўлади. Баъзида буни унутиб қўйишмоқда»
Чоршанба, 26 Октябр
3538

Роберт Левандовски ундан ҳар доим юқори самарадорлик кутиш тўғри эмаслигини айтди.

«Голларга доим ташнаман. Гол уриб, ажойиб ўйин намойиш этиш, кейин эса даражангдан пастроқ тўп суриш мумкин. Бу табиий. Аммо ўсишдан тўхтаб, «мен энг зўриман» деб фикрга бориш, исталган футболчининг зарарига ишлайди.

Аммо мен машина ёки йиртқич ҳайвон эмасман, ҳамма қатори одамман, менда ҳам муаммолар, ёмон кунлар бўлади. Баъзида буни унутиб қўйишмоқда», - дейди польшалик 34 ёшли ҳужумчи L’Équipe билан суҳбатда.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум Ла Лигада 11 ўйинда 12та гол, ЕЧЛда эса 4 учрашувда 5та голга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар