«Вильярреал»ни Кике Сетьен бошқаради
Сешанба, 25 Октябр
2047
Фото: Getty Images

«Вильярреал» Унаи Эмери кетганидан кейин янги бош мураббий топди.

Испания клуби Кике Сетьен билан тўлиқ келишиб олди, деб хабар беради Marca.

Шунингдек, «Вильярреал»ни «Атлетик»нинг собиқ устози Марселино Гарсия Тораль бошқариши мумкин эди, бироқ у Луис Энрикенинг Испания миллий жамоаси билан ишлашни давом эттириш қарорини кутишни танлади.

Эслатиб ўтамиз, «Вильярреал» бош мураббийи Унаи Эмери «Астон Вилла» устозига айланди.

Сетьен 2020 йил августидан бери ишсиз. У Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Бавария»дан учралган 2:8 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин «Барселона» томонидан истеъфога чиқарилганди.

Ўхшаш янгиликлар