Унаи Эмери — «Астон Вилла» бош мураббийи
Сешанба, 25 Октябр
2843
Фото: Астон Вилла

Унаи Эмери Премьер-лигага қайтди. 

«Астон Вилла» истеъфога чиқарилган Стивен Жеррард ўрнига 50 ёшли мутахассисни бош мураббий этиб тайинлади. 

Бирмингем клуби Унаи учун «Вильярреал»га 6 млн евро товон пули тўлайди. 

Испаниялик мураббий «Астон Вилла»даги дебютини 1 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, Эмерига АПЛ бегона эмас. У 2018-2019 йиллар оралиғида «Арсенал»ни бошқарган. Шунингдек, у фаолияти давомида «Валенсия», «Севилья» ва «ПСЖ» клубларида ҳам ишлаган, 4 бор Европа Лигасида ва 1 марта Лига 1да ғолиб бўлган.

Маълумот учун, «Астон Вилла» Премьер-лигада 12та ўйинда 12 очко тўплаган ҳолда 14-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар