Иньеста: «Олтин тўп»сиз ҳам яшаш мумкин. Индивидуал мукофотларга ишонмайман»
Сешанба, 25 Октябр
3047
Фото: Getty Images

Андрес Иньеста «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмагани ҳақида гапирди.

«Дунё мендан «Олтин тўп» қарздор? Йўқ, бундай ҳиссиётлар йўқ. Агар кимдир ўша соврин учун ўйнаяпман деса, бу жуда яхши.

Албатта, мен ҳам «Олтин тўп»ни қўлга киритишни истагандим, лекин бу усиз яшай бўлмайдиган нарса эмас.

Мен индивидуал мукофотларга ишонмайман, гарчи уларни қўлга киритган бўлсам ҳам. Бунга унчалик аҳамият бермаганман», — деди «Барселона» собиқ яримҳимоячиси The Wild Project подкастида.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи 2010 йили «Олтин тўп» олишга яқин келган. Ўшанда у миллий жамоа билан жаҳон чемпиони бўлган ва финалда ғалаба голини урган. Аммо  мукофотни Иньестанинг «Барса»даги жамоадоши — йил давомида 91та гол урган Месси қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар