«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди 30 ёшдан кейин урилган голлар сони бўйича Премьер-лигада рекорд ўрнатди.
35 ёшли инглиз чемпионатнинг 13-турида «Вулверҳэмптон»га (4:0) гол урди ва ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Натижада Варди 30 ёшга тўлганидан кейин АПЛда 100та гол урган илк футболчига айланди.
Бу кўрсаткич бўйича кейинги ўринларни Иан Райт (93), Алан Ширер (84), Фрэнк Лэмпард (82) ва Тедди Шерингем (77) эгаллаган.
Эътиборлиси, «Лестер» форварди бу мавсумда илк бор тўп киритди.