Тен Ҳаг Роналдуга қандай талаб қўйиши маълум бўлди
Душанба, 24 Октябр
19257

Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қайтиши учун клуб мураббийлар штаби қандай талаб қўйиши маълум бўлди.

The Athletic хабарига кўра, «МЮ» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Роналду билан учрашувдан кейин 37 ёшли португалияликнинг таркибга қайтарилиши бўйича қарор қабул қилинади.

Қайд этилишича, нидерландиялик мураббий Криштиану олдига талаб қўймоқчи. Унга кўра, Роналдуга асосий таркибдаги ўрни кафолатланмаслиги ва уни таркибни кучайтириш учун вариантлардан бири сифатида кўрилиши маълум қилинади. Бу орқали тен Ҳаг 37 ёшли юлдузнинг фикрини билмоқчи ва унинг талабини бажарса, таркибга қайтармоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Тоттенҳэм» билан ўйинда (2:0) стадионни эрта тарк этгани сабабли «Челси»га қарши ўйин қайдномасига киритилмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар