Про лига. «Андижон» «Турон» билан дуранг қайд этиб, Суперлига йўлланмаси масаласини кейинги турга қолдирди
Душанба, 24 Октябр
4651
Фото: Андижон

Про лига 23-тури доирасидаги марказий ўйин якунига етди.

Турнир пешқадами «Андижон» «Бобур арена»да кечган оғир ўйинда 2-ўриндаги «Турон»га қарши саф тортди. Учрашувда ҳисоб 63-дақиқада меҳмонлар томонидан очилди. Сардор Абдураимовнинг жаримадан йўллаган зарбасини мезбонлар дарвозабони Элдор Адҳамов қайтариб қололмади – 0:1.

Кўп ўтмай, Элдор Маматказин одатий бош билан йўллаган зарбаси эвазига фарқни тенглаштирди – 1:1.

Шу тариқа, «Андижон»нинг (51 очко) Суперлига йўлланмаси масаласини нақд қилиш кейинги турга қолди. «Турон» эса 41 очко билан 2-ўринда қолди.

Про лига. 23-тур.
24 октябрь (душанба)
«Андижон» – «Турон» - 1:1

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Владимир Назаров
Голлар: Элдор Маматказин 71 – Сардор Абдураимов 63.
«Aндижон»: 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Богдан Милич, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 20.Милочко Горан, 21.Элдор Маматказин, 22.Шаҳбоз Эркинов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 29.Суҳроб Бердиев.
«Турон»: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 5.Марлен Чобанов, 10.Ҳумоюн Муртозоев, 17.Сиёвуш Ҳабибуллоев, 19.Сардор Абдураимов, 20.Жасур Ўринов, 21.Аъзам Алиев, 34.Саидафзалхон Аҳроров, 55.Хушнудбек Авилов, 89.Сергей Морозов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар