Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»даги келажаги номаълумлигича қолмоқда.
37 ёшли португалиялик клубини ўзгартириши мумкин. СВС Sports журналисти Бен Жейкобснинг ёзишича, текин трансфер ёки маошни қисқартириш асосидаги ижара ҳужумчига талабни ошириши мумкин.
Криштианунинг агенти Жорже Мендеш «Рома»ни истиқболли вариант сифатида кўрмоқда, айниқса, Рим клуби Чемпионлар Лигасига йўлланма олса. Шунингдек, МЛС варианти ҳам бор.