Конте: «Тоттенҳэм» АПЛ ва ЕЧЛда ўйнамоқчи бўлса, таркибни кучайтириши керак»
Душанба, 24 Октябр
2837
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 13-туридан ўрин олган «Ньюкасл» (1:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўтказиб юборган биринчи голимизгача кўплаб вазиятлар яратдик. Эҳтимол, яхшироқ аниқлик билан гол уришимиз мумкин эди. Кейин яна бир эпизод бўлди, лекин ҳакамнинг қарорига изоҳ беришни истамайман.

Узоқ масофадан берилган зарба орқали тўп ўтказиб юбордик. Энг яхши ўйинимизда «Ньюкасл» биринчи голни урди. Иккинчи тўп  эса қарши ҳужумда киритилди. Кейин қайтиш жуда қийин эди. Бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Гол урлик, аммо етарлича ҳаракат қилмадик. 

Бугун масъулият жуда юқори даражада бўлди. Таркибда 3-4 асосий футболчи бўлмаса — муаммо. Бу вазиятни биргаликда енгишимиз керак. 

Ҳар 3 кунда ўйнасанг, катта ва кучли таркибга эга бўлиш керак. Биз эндигина жараённи бошладик. Чемпионлар Лигасида ўйнаяпмиз. Вазиятни босқичма-босқич яхшилашга ҳаракат қиляпмиз. Бунинг учун вақт ва сабр керак. Ростгўй бўлишни хоҳлайман. 

Ишлашда давом этишимиз керак. Умид қиламизки, кўп жароҳатлар олмаймиз. Кўп сонли жароҳатларп мавсумга таъсир қилиши мумкин. 

Ушбу даврдан ўтишимиз керак. Январь ойида эса қаерда эканлигимизни, қайси чизиқларни мустаҳкамлаш кераклигини кўрамиз. Клуб ҳамма нарсани билади. Ёзда жуда аниқ айтганман. 

Агар биз Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасида ўйнашни истасак, таркибни кучайтиришимиз керак. 3-5 футболчи сафдан чиқса, бу «Тоттенҳэм»дек жамоа учун муаммога айланади», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар