Артета: «2 очко йўқотдик. Фақат ўзимизни айблашимиз мумкин»
Душанба, 24 Октябр
2496
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 13-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон» (1:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бизда 2 очко йўқотилгандек ҳис бор, айниқса, ўйин бошидаги ҳаракатларимиз ва яратган имкониятларимизни ҳисобга олсак. Ғалаба қозонишимиз керак эди.

Аммо фақат ўзимизни айблашимиз мумкин. Ўйлашимча, икки бўлимдаги ўйинимиз бир-биридан фарқ қилди. Рақиб қўшимча босим ўтказа бошлади ва бизда тўпга эгалик қилишда муаммолар пайдо бўлди.

3-4та яхши имконият бўлди ва кўпроқ гол уришимиз керак эди. Бу хафа қилади. Етарлича вазиятлар бўлди, аммо тўпни дарвозага аниқ йўллашнинг иложи бўлмади. Бу бизга сабоқ бўлади.

Гранит Жака ҳақиқатан ҳам самарали, барқарор ва ҳайратланарли ўйнайди. Ва у шундай давом этишни хоҳлайди», — дея Артетанинг сўзларини келтиради BBC.

Ўхшаш янгиликлар