«Вулверҳэмптон»ни йил сўнгигача Стив Дэвис бошқаради
Жума, 21 Октябр
1572
Фото: Getty Images

Стив Дэвис «Вулверҳэмптон»нинг вақтинчалик устози сифатида ишлашда давом этади.

Клуб янги бош мураббий тайинлангунга қадар жамоани Дэвис бошқаришини маълум қилди. У камида 2023 йил бошигача «бўрилар» бошқарувида қолади.

«Вулвз» 2 октябрь куни собиқ бош мураббий Бруну Лажени истеъфога чиқарганди. Ўшандан бери клуб 3та ўйин ўтказиб, 2тасида мағлуб бўлди ва 1тасида ғалаба қозонди. 

Дэвис ишдан бўшатилган португалиялик мутахассиснинг ёрдамчиси эди.

Жамоа 11 ўйиндан 9 очко жамғариб, Премьер-лига турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги баҳс 23 октябрь куни «Лестер»га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар