Оуэн АПЛда топ-4дан қайси жамоалар ўрин олишини тахмин қилди
Жума, 21 Октябр
14471
Фото: Getty Images

«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн АПЛда топ-4 учун курашдаги фаворитларни айтди. 

«Тўрттасини танлаш қийин. Албатта, «Манчестер Сити» у ерда бўлади. Менимча, «Челси» ҳам. Ва «Арсенал». Улардан бирортасини киритмаслик қийин. Лекин 4-жамоа сифатида «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» ўртасида иккиланяпман. «Ливерпул»ни айтаман, аммо «шпорлар»ни ҳам рўйхатдан чиқариб бўлмайди.

«Манчестер Юнайтед»да ҳам яхши имконият бор. Аммо тўртталикда ҳамма кутган қандайдир катта жамоа, албатта, бўлмайди. 

Менимча, «Ливерпуль» ҳали ҳам элита жамоалар қаторида. Гарчи «Арсенал» мавсумни ажойиб бошлаб, мерсисайдликлардан 10 очко олдинда бўлса ҳам, менимча, «Сити» ва «Ливерпуль» — Европанинг икки топ жамоаси. 

Шунинг учун танлашим қийин. «Тоттенҳэм» ва «МЮ» кучли тўртликка кира олмайди, деб хулоса қиламан», — деди Оуэн AceOdds нашрига.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар