«Лестер» сўнгги ўриндан кўтарилди, «Астон Вилла» йирик мағлубиятга учради
Жума, 21 Октябр
8031

АПЛда 12-тур доирасида яна икки учрашув бўлиб ўтди. «Лестер» уйда «Лидс»ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратиб, АПЛ турнир жадвалидаги сўнгги ўринни тарк этди, «Фулҳэм» «Астон Вилла»ни тор-мор этди, Жеррард жамоаси — 17-ўринда.

«Лестер Сити» «Кинг Пауэр» стадионида «Лидс Юнайтед»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида меҳмонларнинг германиялик ҳимоячиси Робин Коҳ ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди. 35-дақиқада Ҳарви Барнс Кирман Дьюсбери-Ҳоллнинг узатмасини голга айлантириб, «Лестер»нинг устунлигини оширди.

«Лестер» жорий мавсумда иккинчи ғалабасига эришди ва 11 ўйиндан кейин 8 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 19-ўринга кўтарилди. «Лидс» — 10 учрашувда  очко жамғарган ҳолда 16-ўринда. Кейинги турни «Лестер» 23 октябр куни сафарда «Вулверҳэмптон»га қарши ўтказади, «Лидс» ўша куни «Фулҳэм»ни қабул қилади.

Лондоннинг «Фулҳэм» клуби «Крэйвен Коттеж» стадионидаБирмингҳемнинг «Астон Вилла»сини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида яримҳимоячи Ҳаррисон Рид ҳисобни очди. 68-дақиқада мезбонларнинг сербиялик ҳужумчиси Александр Митрович пенальтини аниқ ижро этиб, иккинчи голни урди. 83-дақиқада «Астон Вилла» ҳимоячиси Тайрон Мингз автогол муаллифига айланиб, ҳисоб йирик кўриниш олишига сабабчи бўлди. Бундан ташқари, 62-дақиқада яримҳимоячи Дуглас Луис майдондан четлатилиб, меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди.

Бу ўйиндан кейин «Фулҳэм» очколари сонини 15 тага етказиб (11 ўйинда) АПЛ турнир жадвалида 9-ўринда жойлашган, 11 ўйинда тўққиз очко ололган «Астон Вилла» — 17-ўринда. Кейинги турда «Фулҳэм» «Лидс» меҳмони бўлса, «Астон Вилла» «Брентфорд»ни қабул қилади.

Англия чемпионати, 12-тур
Лестер – Лидс 2:0
(2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 16, автогол Кох, 2:0 – 35 Барнс.
Лестер – Уорд, Кастань, Амарти, Фас, Жастин, Прат (Перес, 70), Барнс (Ихеаначо, 85), Тилеманс, Сумаре (Менди, 64), Дьюзбери-Холл, Варди (Дака, 64).
Лидс – Мелье, Кристенсен, Льоренте, Коҳ (Купер, 46), Фирпо (Клиҳ, 82), Рока (Родриго, 46), Адамс, Ааронсон, Бэмфорд (Ҳаррисон, 65), Синистерра (Гелҳардт, 75), Саммервилл.
Огоҳлантиришлар: Коҳ (43), Сумаре (52), Тилеманс (78).

Фулҳэм – Астон Вилла 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 36 Рид, 2:0 – 68, пенальти Митрович, 3:0 – 83, автогол Мингз.
Фулҳэм – Лено, Рим, Диоп, Робинсон, Кебано (Уилсон, 85), Рид (Кэрни, 73), Перейра (Ҳаррис, 87), Пальинья, Декордова-Рид, Виллиан (Жеймс, 73), Митрович (Винисиус, 85).
Астон Вилла – Мартинес, Конса, Мингз, Беднарек (Кэш, 46), Янг, Макгинн, Дуглас Луис, Рэмзи (Арчер, 81), Ингз (Дендонкер, 69), Уоткинс, Бэйли (Буэндиа, 58).
Огоҳлантиришлар: Бэйли (57), Мингз (60).
Четлатиш: Дуглас Луис (62).

Ўхшаш янгиликлар