Артета: «Плей-оффга чиққанимиздан хурсандмиз. Бу — биринчи қадам»
Жума, 21 Октябр
2422
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Европа Лигаси 2-туридан ўрин олган ПСВга (1:0) қарши қолдирилган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Лондон клуби ғалабадан сўнг муддатидан аввал плей-оффга йўлланма олди.

«Кучли рақиб билан ўйинда биз устунлик қилган дақиқалар кўп бўлди. Охирги узатма ёки зарбалат етишмади. Лекин якунда ғалаба қозониб, плей-оффга чиққанимиздан хурсандмиз, бу — биз учун биринчи қадам.

Биринчи ва иккинчи ўрин ўртасидаги фарқ жуда катта, кейинги ҳафтада ишни тугатмоқчимиз.

Европа мусобақаларида рақибни назорат қилишингиз керак. ПСВ — жуда иқтидорли ва ғалабаларга ўрганган жамоа. Улар кўп голлар уришаётгани ҳайратланарли. Аммо биз мукаммал жамоадек ўйнадик», — деди Артета ВТ Sport нашрига.

Ўхшаш янгиликлар