Майкл Кэррик «Мидлсбро» билан келишувга эришди
Пайшанба, 20 Октябр
2967
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси ва мураббийи Майкл Кэррик тез орада мураббийлик фаолиятига қайтади.

Sky Sports хабарига кўра, англиялик мутахассис Чемпионшип иштирокчиси «Мидлсбро»ни бошқаради. Томонлар келишувга эришган ва клуб тез орада Кэррикни бош мураббий сифатида эълон қилади.

Майкл Кэррик ўтган мавсум Оле-Гуннар Сульшер истеъфосидан кейин «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида қисқа муддат фаолият олиб борган эди. 

Маълумот учун, 41 ёшли собиқ футболчи 2006-2018 йиллар давомида «МЮ»да тўп сурган. 2019-2021 йилларда эса Сульшернинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар