Карим Бензема: «Фаолиятимни «Реал»да якунлайман. Бошқа йўл йўқ»
Сешанба, 18 Октябр
5434

Карим Бензема фаолияти якунигача «Реал»да тўп сурмоқчи эканини маълум қилди. 

Парижда «Олтин тўп»ни қўлга киритган Карим Бензема маросимдан кейин OndaCero радиоси мухбирига фаолиятини Мадридда якунлашини билдирди. 

«Фаолиятимни «Реал»да якунлайман. Бошқа йўл йўқ», - дейди франциялик 34 ёшли ҳужумчи. 

Аввалроқ, Бензема фаолиятини «Лион»да якунлаши мумкинлиги ҳақида гапирган эди. У 2009 йил ушбу жамоадан «Реал»га кўчиб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар