Анчелотти: «Ўтган класикода нимадир кашф қиламан деб хатога йўл қўйгандим. Бу сафар ўйинчиларни ўз ўрнига қўйдим»
Душанба, 17 Октябр
8017
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 9-туридан ўрин олган «Барселона»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда яхшироқ, совуққонроқ ва самаралироқ ҳаракат қилдик. «Барселона» юқори прессингни яхши кўради, аммо биз ўз дарвозамиздан ишончли тарзда ҳужум бошладик. Ҳимояда яхши ўйнадик, жамоа бор эътиборини ўйинга қаратди, бўш ҳудуд қолдирмади. Биринчи бўлим асосий қисм бўлди.

Мухлислар бизга доим яқин бўлишди, ўтган мавсум бизни янада яқинлаштирди. Ўйин кечки пайт бўлмади, аммо Чемпионлар Лигаси баҳсларидаги каби муҳит ҳукм сурди. 

Ҳамма борини бериши керак эди ва буни уддаладик. Жуда тез ҳисобда олдинга чиқиб олдик ва иккинчи бўлимда вазиятни назорат қилдик.

Милитаонинг Левандовскига босим ўтказиши аниқ эди, Кроос ва Тчуамени туфайли ўйинчиларни чизиқлар оралиғида яхши назорат қилдик.

Ўтган мавсум ҳақида ўйладим, нимадир кашф қилгандим (мартдаги класикода Лука Модрич «алдамчи тўққизлик» позициясида ўйнаган ва  «Реал» «Барса»га 0:4 ҳисобида ютқазганди). Бу баҳсда эса футболчиларни ўз ўрнига қўйишга ҳаракат қилдим. Модричнинг яримҳимояда рақибларга қарши ажойиб ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Ўхшаш янгиликлар