«Верона»га янги бош мураббий тайинланди 
Жума, 14 Октябр
1211
Фото: Getty Images

«Верона»ни Сальваторе Бокетти бошқарди.

«Спартак» ва «Рубин»нинг собиқ ҳимоячиси 11 октябрь куни истеъфога чиқарилган Габриэле Чиоффининг ўрнини эгаллади.

Ўтган мавсумда Бокетти «Верона»ни бошқарган Игорь Тудор мураббийлар штабида эди. Шу йилнинг июнь ойидан буён у ёшлар жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди.

А Сериянинг 9-туридан сўнг «Верона» 5 очко жамғариб, қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудида – 18-ўринда бормоқда.

Жамоа навбатдаги ўйинни 16 октябрь куни «Милан»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар