«Манчестер Сити» Фоден билан келишувни узайтирганини эълон қилди
Жума, 14 Октябр
2221

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден «шаҳарликлар» билан амалдаги келишувини узайтирди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар 2027 йилга қадар белгиланган янги шартномани имзолаган. Амалдаги шартнома 2024 йилга қадар амалда эди. Фоден «Манчестер Сити» тарбияланувчиси саналади.

«Янги шартнома имзолаганимдан нақадар бахтиёр эканимни сўзлар билан ифодалаш қийин. Бу орзунинг рўёби. Бутун умр «Сити»нинг мухлиси эдим. 2027 йилгача клубнинг бир қисми бўлишимни сезиш ажойиб», - дейди Фоден.

Маълумот учун, Фоден жорий мавсум АПЛда 9 ўйинда 6та гол, ЕЧЛда эса 3 учрашувда битта голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар