Тухель Англия миллий жамоасини бошқаришга тайёр
Пайшанба, 13 Октябр
4715
Фото: Getty Images

Томас Тухель Англия миллий жамоасини бошқариши мумкин.

Bild журналисти Кристиан Фалькнинг ёзишича, «Боруссия Д», «ПСЖ» ва «Челси» клубларининг собиқ устози келажакда Англия миллий жамоаси билан ишлаш масаласини кўриб чиқишга тайёр.

Ҳозир инглизларни Гарет Саутгейт бошқармоқда. Унинг шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Тухелнинг сўнгги клуби «Челси» эди. Немис мутахассиси 7 сентябрь куни истеъфога чиқарилганди.

Ўхшаш янгиликлар