«Кам сонли ўйинчилар фаолиятида 700та ўйин ўтказади, у эса 700та гол киритди». Тен Ҳаг Роналдуни мақтади
Пайшанба, 13 Октябр
4181
Фото: Getty Images

Эрик тен Ҳаг клублардаги фаолияти давомида 700та гол киритишга эришган Криштиану Роналдуни табриклади.

«Бу ажойиб натижа. Футбол – жамоавий ўйин, Роналду эса жамоанинг ёрдамисиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини ҳаммадан яхши билади. Аммо клублардаги фаолияти давомида 700та гол киритиш – жуда катта индивидуал кўрсаткич. 

Кам сонли ўйинчиларгина фаолияти давомида 700та ўйин ўтказиши мумкин, Роналду эса 700та гол киритган! Бундан жуда ҳам хурсандмиз ва уни яна бир марта табриклайман», - дейди «Манчестер Юнайтед» устози.

Португалиялик 37 ёшли форвард АПЛ доирасидаги «Эвертон»га қарши баҳсда (2:1) клублардаги 700-голини киритганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар