Хави: «Бу ЕЧЛ «Барселона» учун шафқатсиз. Вазият жуда оғир»
Пайшанба, 13 Октябр
9278
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Хави ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Интер» (3:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу Чемпионлар Лигаси биз учун шафқатсиз. Иккинчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик.

Бу мавсумдаги турнир биз учун оғир — Мюнхендаги ўйиндан бошланди,  кейин Миланда давом этди. Биринчи бўлимдаги ўйинимизни давом эттиришимиз керак эди.

Энди ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас. Вазият жуда қийин.

Футбол — бу хатолар ўйини. Биринчи бўлимда гол ўтказиб юбормадик, танаффусга хурсанд йўл олдик, аммо кейин ҳимоядаги хатолар учун товон тўладик. Бу ўйин бизга қимматга тушди. Эртадан бошлаб Ла Лига ҳақида ўйлаймиз. Бу шармандалик», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради AS. 

Эслатиб ўтамиз, «Барса» гуруҳда 4-турдан сўнг 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турди. Агар 5-турда «Интер» «Виктория»ни мағлуб этса, Хави жамоаси кетма-кет иккинчи мавсум Европа Лигасига тушиб кетади.

Ўхшаш янгиликлар