Мбаппе 2023 йилда «ПСЖ»ни тарк этмоқчи. У шартномани узайтирганидан пушаймон
Чоршанба, 12 Октябр
12417
Фото: Reuters

«ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе қишки трансфер ойнасида ёки ёзда Париж клубини тарк этишни режалаштирган, дея хабар бермоқда Marca.

Манба хабарига кўра, франциялик ҳужумчи Париж клуби раҳбариятидан қишда уни қўйиб юборишни сўраган. Мбаппе ва клуб ўртасидаги муносабат совуқлашган. Раҳбарият Килианни қўйиб юбормоқчи эмас.

Қайд этилишича, Мбаппе клубни тарк этган тақдирда ҳам унга асосий даъвогар «Ливерпуль» саналмоқда. Футболчининг ўзи эса «Реал»га ўтишни истамоқда.

Хабар қилинишича, Мбаппе ёзда Мадридга кўчиб ўтмай, Парижда қолганидан афсусланмоқда. У «ПСЖ» ваъдасида турмагани, клуб раҳбарияти кўплаб ваъдаларни бажармаганидан хафа. Шу боис клубни қишда ёки 2023 йилнинг ёзида тарк этишга қарор қилган. 

Маълумот учун, 23 ёшли форвард жорий мавсум 12 ўйинда 11та голга муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар