Эрлинг Ҳоланднинг «Манчестер Сити» билан шартномасидаги айрим деталлар эълон қилинди.
The Athletic норвегиялик ҳужумчининг товон пули 2024 йилдан бошлаб 200 миллион евро бўлишини тасдиқлади. Ушбу миқдор шартнома муддати давомида аста-секин камаяди.
Товон пули ҳақидаги банд инглиз клублари учун эмас.
Шунингдек, футболчи билан шартнома имзолашга қарор қилган клуб агентлик комиссиялари ва бонусларни тўлаши кераклиги таъкидланмоқда.
Тахминларга кўра, «Реал» 2024 йилда Эрлингни сотиб олишга ҳаракат қилади.
22 ёшли ҳужумчи «Сити» сафида бу мавсумда 13 ўйинда 20та гол урди.