«Лацио» А Серияда 63 йилдан бери кузатилмаган натижани қайд этди
Сешанба, 11 Октябр
3224
Фото: Getty Images

Италия чемпионати 9-турида «Лацио» «Фиорентина»ни тор-мор этди (4:0).

Рим клуби аввалги турларда «Специя» ва «Кремонезе»га ҳам жавобсиз 4тадан тўп киритганди.

Натижада Сарри жамоаси А Серияда сўнгги 63 йил ичида кетма-кет 3та ўйинда камида 4та гол фарқи билан ғалаба қозонган биринчи клубга айланди.

Охирги бор бундан натижани 1959 йили «Фиорентина» қайд этганди.

«Лацио» (20) турнир жадвалида пешқадам «Наполи»дан (23) 3 очко ортда қолиб, 3-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар