Суарес ЖЧ-2022 финалида қайси жамоаларни кўрмоқчилигини айтди
Душанба, 10 Октябр
11757
Фото: Getty Images

Луис Суарес ЖЧ-2022 финалида Лионель Мессига қарши ўйнамоқчи.

«Умид қиламанки, Аргентина ва Уругвайнинг финалга чиқиши ҳақида гаплашишимиз мумкин. Бу Жанубий Америка учун ажойиб бўлади.

2021 йилда Бразилияда бўлиб ўтган Америка Кубоги финалида Аргентинани қўллаб-қувватлаганман. Мессини бахтли кўриш ёқади, чунки Лео — менинг дўстим.

Ниҳоят, у юкдан халос бўлди. Месси ўз миллий жамоаси билан узоқ давом этган курашдан кейин бунга лойиқ эди», — деди Уругвай миллий жамоаси ва «Насьонал» ҳужумчиси Star+ нашрига берган интервьюсида.

Аргентина «C» гуруҳида Саудия Арабистони, Мексика ва Польша билан ўйнайди. Уругвай «Н» квартетида Португалия, Гана ва Жанубий Корея билан куч синашади. Турнир Қатарда 2022 йилнинг 20 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар