Роналду жорий мавсум илк марта «МЮ» сафида энг юқори баллга лойиқ топилди
Душанба, 10 Октябр
3729
Фото: Getty images

Криштиану Роналду ва Лисандро Мартинес – «МЮ»нинг «Эвертон»га қарши ўйинида (2:1) энг юқори баллга лойиқ кўрилган ўйинчилари бўлишди. 

Manchester Evening News ўз анъанасига кўра, «Манчестер Юнайтед» футболчиларининг ўйинларини 10 баллик тизимда баҳолади. Унга кўра, португалиялик форвард ва аргентиналик ҳимоячи ўйинда энг юқори – 8 баллга лойиқ кўрилган.

«МЮ» ўйинчиларига қўйилган балллар: Давид Де Хеа – 7, Диогу Далот – 7, Виктор Линделеф – 7, Лисандро Мартинес – 8, Люк Шоу – 6, Каземиро – 7, Кристиан Эриксен – 7, Антони – 7, Бруну Фернандеш – 6, Маркус Рэшфорд – 7, Антони Марсьяль – 6, Криштиану Роналду – 8, Скотт Мактомини – 5, Рафаэль Варан – 6.

Қайд этиш жоиз, 37 ёшли ўйинчи жорий мавсум илк марта жамоа сафида энг юқори баллга лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, ушбу баҳсда Роналду 1-бўлимда Марсьял ўрнига захирадан майдонга тушиб, ғалаба голига муаллифлик қилди. Бу унинг АПЛ жорий мавсумидаги дастлабки голи бўлди. «МЮ» ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар