17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинлари якунланди.
Унинг якунига кўра, 16 та жамоа саралаб олинди. Улар қуръадан олдин қуйидаги саватларга ажратилди:
1-сават: Япония, Тожикистон, Жанубий Корея, Австралия
2-сават: Ҳиндистон, Эрон, Яман, Таиланд
3-сават: Малайзия, Вьетнам, Афғонистон, Саудия Арабистони
4-сават: Хитой, Ўзбекистон, Қатар, Лаос
Ҳозирча мусобақанинг мезбони аниқ эмас. Аввалроқ турнир Баҳрайнда ўтказилиши белгиланган эди, бироқ кейинчалик у мезбонликдан воз кечди.
Энди янги мезбон иштирокчи жамоа мамлакатлари ичидан танлаб олинади ва у 1-саватдан жой эгаллайди.
Осиё чемпионати U17 финал босқичи 2023 йил май ойида ўтказилиши режалаштирилган.