Sky Sports талқини бўйича Каземиро «Эвертон»га қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 10-туридан ўрин олган баҳсда мерсисайдликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Каземиро Роналду билан бирга энг юқори баллни қўлга киритди – 8. Биринчи бўлимда захирадан майдонга тушган португалиялик ҳужумчи бразилиялик яримҳимоячининг узатмасидан сўнг ғалаба тўпини киритди. Аммо ўйиннинг энг яхши футболчиси соврини Каземирога берилди.
Лисандро Мартинес, Люк Шоу ва Антонининг ҳаракатлари 7 балл билан баҳоланди. «МЮ»нинг қолган футболчилари 6 балл олишди.
«Эвертон»да гол муаллифи Алекс Ивоби ва яримҳимоячи Жеймс Гарнер энг яхши ўйинчилар бўлишди. Ҳар икки футболчи 7 баллдан очко олди.