АПЛ. «МЮ» сафарда «Эвертон»ни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди
Душанба, 10 Октябр
9049
Фото: Манчестер Юнайтед

Англия Премьер-лигаси 9-тури доирасидаги навбатдаги баҳс якунига етди.

«МЮ» сафарда «Эвертон» меҳмони бўлди. Учрашувда Ивобининг голидан кейин мезбонлар ҳисобни очган бўлса-да, 15-дақиқада Антони фарқни тенглаштирди – 1:1.

29-дақиқада эса жароҳат олган Марсьял ўрнига Роналду майдонга тушиб, 44-дақиқада АПЛ жорий мавсумидаги илк голини киритди. Унинг клублардаги фаолияти давомида киритган 700-голига айланган ушбу гол якунда «Юнайтед»га муҳим ғалабани келтирди – 2:1.

Шу тариқа, «МЮ» очколари сонини 15тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. Лэмпард шогирдлари эса 10 очко билан 12-ўринда бормоқда.

АПЛ. 9-тур.
Эвертон – Манчестер Юнайтед 1:2
Голлар:
1:0 – 5 Ивоби, 1:1 – 15 Антони, 1:2 – 44 Роналду.
Эвертон – Пикфорд, Коулмэн (Гарнер, 75), Тарковски, Коуди, Миколенко, Гуйе (Кэлверт-Льюин, 76), Онана, Грэй, Мопе (Рондон, 84), Ивоби, Гордон (Макнил, 67).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Линделеф, Мартинес, Шоу, Эриксен (Мактомини, 83), Каземиро, Бруну Фернандеш, Марсьяль (Роналду, 29), Рэшфорд, Антони.
Огоҳлантиришлар: Онана (51), Гордон (63), Мактомини (85).

Ўхшаш янгиликлар