«Севилья» Лопетегини истеъфога чиқарди
Пайшанба, 06 Октябр
5112
Фото: Севилья

«Севилья» ЕЧЛ 3-туридаги «Боруссия Д»дан (1:4) учралган мағлубиятдан сўнг бош мураббий Хулен Лопетегини ишдан бўшатди. 

Испаниялик мутахассис 2019 йилдан бери Андалусия клубини бошқараётганди. Унинг қўл остида жамоа 2020 йили Европа Лигасида ғолиб бўлди. 

Бу мавсумда «Севилья» Ла Лигада 7-турдан сўнг 5 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди, ЕЧЛ гуруҳ босқичида эса 3та турда атиги 1 очко тўплади.

Ўхшаш янгиликлар