«Насионал» ҳужумчиси Луис Суарес ЖЧ-2022дан кейин қайси клубга ўтиши масаласида бир тўхтамга келган.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, Уругвай миллий жамоасининг 35 ёшли ҳужумчиси фаолиятини МЛСда давом эттиришга қарор қилган. Суарес қишда АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби аъзосига айланиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Луис Қатардаги мундиал якунланганидан кейин оиласи билан Лос-Анжелесга кўчиб ўтади.
Аввалроқ, «Насионал» раҳбарияти Луис Суарес амалдаги келишувга кўра, жамоани Қатардаги турнир стартидан аввал тарк этиши ҳақида маълум қилган эди.
Унга Англиянинг «Астон Вилла» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳам хабар қилинганди.