Про лига. «Хоразм» Роки Марчианонинг дубли эвазига «Турон»ни мағлуб этди
Чоршанба, 05 Октябр
5703
Фото: Турон

Про лига 20-тури доирасидаги навбатдаги учрашув якунига етди.

Урганчда «Хоразм» Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Турон»ни қабул қилиб, мағлубиятга учратди. Роки Марчианонинг дублига Азиз Ибрагимов битта голи билан жавоб қайтарди – 2:1.

Шу тариқа, «Хоразм» ушбу мавсумда кетма-кет сўнгги икки ўйинда ҳам «Турон»ни уйда ва сафарда мағлуб эта олди. Мавсумдаги дастлабки ўйинда эса очко тортиб олган эди (1:1).

«Турон» 39 очко билан 2-ўринда қолган бўлса, «Хоразм» «Машъал»дан ўзиб, 31 очко билан 4-ўринга кўтарилди.

Про лига. 20-тур
«Хоразм» - «Турон» - 2:1

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусниддин Ўролов, Ҳусан Худойбердиев
Голлар: Роки Марчиано 6, 70 – Азиз Ибрагимов 45.
«Хоразм»: 12.Умиджон Ҳамроев, 3.Азиз Пирмуҳаммедов, 8.Ҳазратжон Турсунқулов, 11.Сарварбек Жуманиёзов, 17.Ҳаётжон Шодмонов, 19.Улуғбек Шарипов, 20.Роки Марчиано, 22.Бобиржон Асқаров, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 88.Аброр Хусинов, 99.Шаҳзод Бешимов.
«Турон»: 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Марлен Чобанов, 9.Азиз Ибрагимов, 17.Сиёвуш Ҳабибуллоев, 19.Сардор Абдураимов, 20.Жасурбек Ўринов, 21.Аъзамжон Алиев, 22.Ғолибжон Сарибоев, 30.Сардор Абдунабиев, 34.Саидабзалхон Аҳроров, 55.Хушнудбек Авилов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар