Венгер: «Арсенал» — АПЛда куч жиҳатидан иккинчи жамоа ва уларда чемпионлик учун яхши имконият бор»
Душанба, 03 Октябр
4098
Фото: Getty Images

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер лондонликларни Премьер-лига фаворитлари қаторига киритди. 

«Арсенал» — айни дамда Англиянинг иккинчи энг кучли жамоаси ва лигада ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга» — дея Венгернинг сўзларини келтиради Standard Evening.

Шунингдек, франциялик мутахассис «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг ўйини ҳақида ҳам гапирди: «Ҳоланд — ҳақиқий йиртқич. Ҳеч ким уни тўхтата олмайдигандек туюлади. Бундан ташқари, майдонда унинг ажойиб шериклари бор».

Теглар

Ўхшаш янгиликлар