«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг «Манчестер Сити»га (3:6) қарши ўйинда нима учун Криштиану Роналдуни майдонга туширмаганини тушунтирди.
Португал яна захирада қолди, аммо бошқа ўйинларда у иккинчи бўлимда доимий равишда майдонга тушаётанди. Бу сафар «МЮ» биринчи бўлимдан кейин 0:4 ҳисобида мағлуб бўлаётганди.
«Криштиануга, унинг буюк карьерасига ҳурмат юзасидан шундай қилдим. Яна бир афзаллиги шундаки, мен Марсиялни туширдим, чунки унга ўйин дақиқалари керак», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради MEN.
Эслатиб ўтамиз, Роналду мавсумда илк бор бутун беллашувни тўлиқ захирада ўтказди. Марсияль 59-дақиқада майдонга тушди ва дубль қайд этди.