Луис Суарес жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши ҳужумчисини айтди
Душанба, 03 Октябр
17224
Фото: Getty Images

Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарез «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Ҳоландни «МЮ»га қарши ўйиндаги (6:3) ҳет-трик билан табриклаб, уни жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши форварди деб атади.

«Табриклайман, дўстим! Ажойиб ўйин намойиш этдинг. Жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши ҳужумчисисан», - дея ёзади Суарес ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Норвегиялик ҳужумчи жорий мавсум 11 учрашувда 17та голга муаллифлик қилди. 

Маълумот учун, уругвайлик 35 ёшли форвард ҳозирда «Насиональ» шарафини ҳимоя қилмоқда. Суарес ЖЧ-2022дан аввал бу клуб билан хайрлашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар