Клопп: «Роналдунинг ўзига бўлган ишончи ҳозир энг юқори чўққидами? Ўтган мавсум Месси деярли шундай ҳолатда эди»
Душанба, 03 Октябр
6863
Фото: Getty images

Юрген Клопп «Ливерпуль» футболчиларининг ўзига бўлган ишончи ҳақида гапириб, Роналду ва Мессини мисол тариқасида келтирди.  

«Ўйлайсизки, Роналдунинг ўзига бўлган ишончи ҳозир энг юқори чўққидами? Бундай ҳолат барча билан рўй беради. 

Ўтган мавсум Месси билан ҳам деярли шундай ҳолат кузатилганди. Энг асосийси тўғри йўлга қараб, олдинга қадам ташлаш лозим. Сен тайёр бўлганингда ўзингга бўлган ишонч албатта қайтади», - дейди Юрген Клопп клуб расмий сайтига.

Маълумот учун, «Ливерпуль» 7 ўйиндан кейин 10 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар