Гвардиола: «Ҳоланднинг статистикаси қўрқитади. «МЮ» билан яхши ўйнадик, аммо янада барқарор бўлиш керак»
Душанба, 03 Октябр
6014
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 9-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (6:3) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда ҳаммаси яхши ўтди. 4та гол урдик ва кўпроқ тўп киритишимиз ҳам мумкин эди. Танаффусдан кейин қийинлашди. 

Ажойиб ғалаба, ажойиб ўйин, стадионда ҳамма хурсанд эди. Рақибларимизга қарши ўйнашдан завқланамиз. Биз учун яхши кун. 

Ғалаба қозонишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин. Аммо яхшироқ қилишимиз мумкин бўлган нарсалар кўп. Баъзи ўйинчилар бугун унчалик яхши кўринишмади, шунинг учун улар қўшишлари керак. 

Ҳа, мукаммаллик мавжуд эмас, бу имконсиз. Лекин биз ҳаракат қилишимиз керак. Кўп футболчилар бепарво тарзда узатмалар беришди. Бу ёмон. Янада барқарор ўйнашимиз зарур. Ҳали ҳам баъзи жабҳаларда унчалик яхши эмасмиз. 

Ҳоландга келсак, рақамларнинг ўзи гапиради. У ҳет-трикни бу ерда олдин ҳам қилган. Унга мослашишга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Унда ҳар доим голга очлик сезилади. Ростини айтсам, Эрлингнинг статистикаси қўрқинчли», — деди «шаҳарликлар» бош мураббийи Sky Sports нашрига.

Ўхшаш янгиликлар