8та турда 2 очко тўплаган «Сампдория» бош мураббийини истеъфога чиқарди
Душанба, 03 Октябр
1337
Фото: Getty Images

Марко Жампаоло «Сампдория» бош мураббийлигидан озод этилди.

55 ёшли мутахассис кетма-кет 4-мағлубиятдан сўнг — А Сериянинг 8-туридаги «Монца» (0:3) билан баҳсдан кейин ишдан бўшатилди.

Генуя клуби бу мавсумда жами 6 мағлубият ва 2 дуранг қайд этиб, 2 очко билан охирги поғонада бормоқда.

Жампаоло январь ойидан буён «Сампдория»ни бошқараётганди ва унинг қўл остида жамоа 25 ўйинда 6та ғалабага эришди.

Ўхшаш янгиликлар