Рамос Лига 1 рекордини такрорлади
Якшанба, 02 Октябр
8172
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос Франция чемпионати 9-тури доирасидаги «Ницца»га (2:1) қарши баҳсда иштирок этди.

36 ёшли испан Лига 1даги мағлубиятсиз сериясини 21 ўйинга етказди — 17 ғалаба, 4 дуранг (ўтган мавсумни ҳам ҳисобга олганда).

Рамос 2003/04 йилги мавсумда парижликлар сафида тўп тепган Хуан Сорин ўрнатган Лига 1 рекордини такрорлади. Аргентиналик собиқ ҳимоячи ҳам 21 ўйинда ютқазмаганди.

Серхио бу мавсумда миллий чемпионатда 9та баҳсда ҳам майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар